воскресенье, 28 января 2024 г.

 

Многогранный талант УЧИТЕЛЯ!


 

28 января день рождение отмечает ученый, педагог, дипломат, ректор, искренний и добродушный, бескорыстный Человек, который готов оказать помощь всем и всегда Юсуф Негматович Абдуллаев!

О Юсуфе Негматовиче, о его многогранной деятельности можно рассказать очень много. Многочисленные его близкие знают кто есть кто. Хотя бы взять его нынешнюю деятельность в качестве ректора Самаркандского международного технологического университета, который ровно через неделю отмечает вторую годовщину. Прошло только два года, а какие результаты!!!

Благодаря авторитету нашего героя, его стараниям и тех изменений, которые произошли в Узбекистане, более 30 светил науки собрались в этом вузе. Несомненно, во главе ректора Абдуллаева университет станет лидером в нашей стране по всем показателям. Желаем успехом в этом поприще дорогому Учителю! Крепкого здоровья и огромного семейного счастья!  

четверг, 18 января 2024 г.

 

Самарқандда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди 




Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари учун 17-18 январь кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик вилоятнинг барча шаҳар ва туманларнинг тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ўтказилди. Самарқанд шаҳрида фаолият юргизаётган журналистлар 2-сон оилавий поликлиникасида тўпланди. 

Бу ерга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан барча ихтисослашган шифохоналардан, тиббиёт марказларидан тор соҳа мутахассислари таклиф этилган эди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик улар иштирогида ўтказилганлиги унинг самарали натижасини таъминлади. Буни ҳар бир журналист ҳис этди десак, муболаға бўлмайди.  

 

Еще один важный шаг молодого вуза Самарканда к развитию международного сотрудничества

 


 В Самаркандском международном технологическом университете подписан Меморандум о взаимопонимании с Международным институтом инженерии и технологий Гонконга  (International Engineering and Technology Institute – IETI).

Молодой вуз Самарканда, для достижения поставленной перед коллективом высокой цели, продолжает наладить сотрудничество с ведущими научными и образовательными учреждениями мира. Примером может послужить подписанный на днях Меморандум о взаимопонимании с институтом из Гонконга, в котором трудятся специалисты из ряда престижных университетов мира, таких как Массачусетский технологический институт, Гарвардский университет, Оксфордский университет и др.

В информации сайта университета отмечается, что IETI, основанный в 2015 году, представляет собой некоммерческую международную академическую организацию, в состав которой входят лауреаты Нобелевской премии, премий Оскар, Тьюринга, Вольфа, Филдса, Джона Бейтса Кларка и др. 

Стремясь содействовать скоординированному развитию естественных, технических и социальных наук, IETI стал ключевой международной площадкой для применения инженерных и научных достижений, технологических инноваций. 

Главные направления сотрудничества, обозначенные в меморандуме, включают развитие академических связей, организацию конференций и семинаров, совместные научные исследования, а также инициативы и другие взаимовыгодные мероприятия, направленные на улучшение деятельности двух учреждений, развитие культурных и образовательных связей, а также содействие совместным исследовательским инициативам в областях, представляющих общий интерес для СМТУ и IETI. 

В университете хорошо понимают, что для выполнения соей миссии, которая заключается

в подготовке высококвалифицированных инженерных кадров мирового уровня, которые будут служить всестороннему развитию экономики, строительству Нового Узбекистана, повышению авторитета страны на мировой арене, межгосударственному сотрудничеству во имя мира и прогресса, необходимы подобные партнеры. 

Тошпулат Рахматуллаев

пятница, 12 января 2024 г.

 КЕНГАШНИНГ ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ




Бугун маҳаллани қўллаб-қувватлаш Самарқанд шаҳар кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Унда маҳалла тизимида кўзда тутилган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди ва вилоят кенгаши таъсис конференциясига делегатлар сайланди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилнинг 26 сентябрида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилиши хусусида сўз юритилган эди.

четверг, 11 января 2024 г.

 

Самарқанднинг энг ёш университети жаҳон миқёсида ўз салоҳиятини кўрсата олди

 



Ташкил этилганлигига энди икки йил тўлаётган Самарқанд халқаро технология университети мамлакатимиздаги жаҳон миқёсида илм-фан ва таълим йўналишларида ўз иқтидорини, салоҳиятни кўрсата олган саноқли олий ўқув юртлари қаторига киради. Бу бежиз эмас, албатта. Бу ерга дунёнинг 16 та мамлакатидан 30 нафардан ортиқ ўз соҳасининг кўзга кўринган профессорлари тўпланган.

Масалан, ўтган йили профессор Муҳаммад Каабар, АҚШнинг нуфузли Стэнфорд университети маълумотларига кўра, дунёнинг энг яхши икки фоиз олимлари қаторига киритилган. Талабаларнинг айнан ана шундай етук олимлардан сабоқ олаётганлиги уларни яқин келажакда илмий кашфиётлар сари етаклашига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

вторник, 9 января 2024 г.

 

“Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давом этмоқда

 

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан Боғимайдон маҳалласида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири олдидан йўриқнома ўтказилди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг барча маҳаллаларида ана шундай тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 6-сон ИИБ ходимлари навбати билан профилактика инспекторига кўмак кўрсатиш мақсадида маҳаллаларга чиқмоқда.

воскресенье, 7 января 2024 г.

 БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ: ИККИТА ТРАНСФОРМАТОР, БАНКОМАТ, ПАЙНЕТ

 

Кейинги ойлардаги ҳаракатларимиз зое кетмади. А.Деҳотий кўчасида янги замонавий трансформатор ўрнатилгандан сўнг, ишлаб турган эскироғи ҳам ўз жойини топди. Янги ТП дан бир неча хонадонлар бунисига уланди ва натижада трасформаторлар юкламаси кескин камайди. Бугун шаҳар электр тармоқлари корхонаси уста-ходимлари ишни якунлади. Бунинг учун чин дилдан ишлаган бош инженер Холбой Холматов, бригадир Шероз Зокиров, чаққон ва моҳир уста Илҳом Искандаровларга маҳалламиз аҳолиси номидан миннатдорлик билдираман. Вилоят ҲЭТ корхонасининг беш ойча ишлаб, эгаллаб турган вазифасидан бўшатилган бош инженери ўрнига келган Элдор Мамасолиев ҳам ишнинг кетишадан тез-тез хабар олиб турди.

 

Маҳалламиз марказида “Халқ банки” Самарқанд шаҳар филиали раҳбари Сардор Ўроқов ва бўлим бошлиғи Убайдулла Тошев саъй-ҳаракати билан БАНКОМАТ ЎРНАТИЛДИ. Бу, ўз навбатида, аҳоли учун яратилган яна бир қулайлик бўлди. Банкомат ишлашини синаб кўрдим, яхшилаб сўрасангиз, пул бераркан...

 

Тадбиркор Шокир Қосимовнинг “Лакомка” пишириқ цехига кириш жойида коммунал ва бошқа тўловлар қабул қилинадиган  PAYNET ХИЗМАТИ жорий этилди. Энди маҳалламиз аҳолиси узоққа бормасдан қатор муҳим хизматлардан баҳраманд бўлишлари мумкинн.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев

суббота, 6 января 2024 г.

 БОҒИМАЙДОН:  НОМИГАГИНА, ҲИСОБОТ УЧУН ЎТКАЗИЛМАГАН МАЪНАВИЙ ТАДБИР

 


Самарқанд шаҳрида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида уч босқичдан иборат “Маҳаллада дув-дув гап” тадбир ўтказилади. Тадбир Дастури вилоят ҳокими Э.Турдимов ва шаҳар ҳокими Ф.Умаров томонидан тасдиқланган. Вилоят марказидаги барча 215 та маҳаллада 3 январдан бошлаб ўтказилиши режалаштирган тадбирда 64 минг 500 нафар нуроний ва зиёли, маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар, тадбиркорлар, имконияти чекланган фуқароларни жалб этиш кўзда тутилган.

                                                                          



Дастурнинг изоҳида уқтирилишича, тадбирнинг ўтказилишига шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, солиқ инспекцияси раҳбари, шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, маҳалла уюшмаси раиси, шаҳар Маънавият бўлими раҳбари масъул этиб белгиланган.

Бугун бир қатор маҳаллаларда, жумладан, Боғимайдонда ҳам  “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир соат 11-00да 60-мактабнинг фаоллар залида бошланиши лозим эди. Унда бир нафардан тарғиботчи, хонанда, имом-хатиб ва шоир иштирок этиши керак эди. Аммо 10-15 дақиқа кутганимиздан сўнг, ўзимиз “дув-дув гап” қила бошладик.

Ўзимнинг бир вақтлар тарғиботчи бўлганлим эзимга тушиб кетди. СамДУда ишлаганимда маҳаллаларга, туманларга чиқардик, “Билим” деган жамият бўларди. Турли йўналишларда суҳбату тарғибот ишлари олиб борардик. Ҳозир олий мактабдан келган тарғиботчи нимани ҳам гапирарди? Ҳаётдан узоқ китобий чиқишлари билан барчани зериктармиди?!

Камина чиқишим давомида ўзи бу тадбир нега маҳаллаларда бунчалик кенг қамровли ўтказилаётганлиги ҳақида сўз юритдим. Йиғилганларни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабр куни бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган хулосалар билан таништирдим.

Давлат раҳбари нега «илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият устувор масала» эканини эслатди. Нима учун Республика Маънавият ва маърифат кенгашига ўзи раислик қилаётганини, ҳудудларда эса бу соҳага биринчи раҳбарлар масъул эканини таъкидлади.

 

         

Аҳолининг, биринчи навбатда, ёшларимизнинг маънавий тарбияси, маданий-маърифий даражаси юқори бўлиши жуда муҳимлиги кўриниб турибди. Шуни инобатга олиб,  Президент маънавият бошқа соҳалардан олдинда юриши кераклигини уқтирди ва ўз чиқиши давомида 9 та йўналишда ўз фикрларини билдириб, муҳим ташаббусларни илгари сурди.                                                                                                          

Президент раислигида ўтган йиғилишда кўтарилган масалаларни шундай борича гапирмасдан, биз 60-мактаб директори Ш.Улуғова билан ўз чиқишимизда шу кунлардаги мавжуд реалликдан, атрофимиздагиларнинг қарашлари, жумладан, мактаб ўқувчиларининг қиёфасидан келиб чиққан ҳолда, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш йўллари, воситалари ва бунинг қанчалик муҳимлиги хусусида сўз юритдик. 

Тўпланганларнинг аксарияти ушбу мактаб ўқувчиларининг буви ва бувалари бўлганлиги учун Ш.Улуғова аниқ мисоллар орқали тарбиянинг қанчалик муҳимлиги устида тўхталди.

20 йилдан кўпроқ мактаб директори бўлиб ишлаган маҳалламиз фаоли А.Аламов ушбу тадбир ҳақида ўз фикрини билдирар экан, уни ўз кучимиз билан ўтказганимиз ва чиқишларда мавжуд ҳолат инобатга олинганлиги, ҳаётий мисоллар келтирилганлиги барча учун фойдали бўлганлигини қайд қилди: “Ҳеч ким олдиндан тайёрланган матндан фойдаланмади, “шпаргалкасиз” гапирилди ва бу айтилган гаплар йиғилганлар қалбига етиб боришига асос бўлди”.

Тадбирни юқори савияда ташкил этишда ҳисса қўшган мактаб маънавиятчилари сардори Д.Муҳамадиевага, маҳалла ходимлари ва фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.


 Тошпўлат Раҳматуллаев

понедельник, 31 января 2022 г.

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

Бешинчи мақола



“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида” Президент фармони лойиҳасида маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда қатор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш белгиланган.

Қачон маҳалла нуфузи ортади, раиснинг гапи тош босади?

Фармон лойиҳасида барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиши ҳада маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларнинг бевосита маҳаллада кўрсатиш тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Амалга ошириладиган ишлар орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи ошириш зарурлиги таъкидланган.

 

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

 Тўртинчи мақола



Мақоламизнинг ўтган қисмининг охирида уқтирилганидек, тўртинчи мақолада анъаналар, урф-одатлар, қадриятларни сақлаб қолиш нима учун муҳимлиги ҳамда маҳаллалар номларини “замонага мос” бўлишига интилиш доим ҳам ўзини оқламаслиги ҳақида сўз юритилади.

 Йириклашган маҳаллаларда анъналар ўз ўрнини йўқотмадими?

Маҳаллани юқори пардаларда тараннум этадиган шоиру ёзувчи ҳамда журналистлар шундай сифатларни ишлатадики, сўз бойлигаю маҳоратига қойил қолмасликнинг иложи бўлмайди. Маҳалла удум, урф-одат  ва анъаналар шаклланган ва ривожланган, қадриятлар янада такомиллашиб, сайқаллашиб бораётган маскан сифатида кўкларга кўтарилади.

 

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

 Учинчи мақола



Таҳририятдан: "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да МФЙ тизимида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Шу муносабат билан тизим фаолиятини ичидан билган маҳалла раиси – Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримизга бундан аввал эълон қилинган ва маҳалла муаммолари кўтарилган  мақоласини давом эттиришини сўраган эдик.

 Қуйида аввалроқ эълон қилинган биринчи ва иккинчи мақоланинг давоми билан танишасиз.

АНЪАНАЛАР МАСКАНИ

Азалдан маҳалла миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар шаклланган ва юзага келган маскан ҳисобланган. Бу масканда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, кексаларга ҳурмату ёшларга иззат,  муҳтожларга мурувват кўрсатиш каби кўплаб ибратли миллий ва диний қадриятлар ҳукмрон бўлган.

 

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

 Иккинчи мақола




Таҳририятдан: 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинганлигидан барчамиз хабардормиз. Ушбу таклифни ўртага ташлаган давлатимиз раҳбари юртимизда яшаётган  ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда жамиятимиз асоси бўлган маҳалла  ҳал қилувчи ўрин тутишини, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлишини, маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Энди маҳаллага бўлган эътибор яна кучаяди, бу борада алоҳида дастурлар қабул қилинади. Шу муносабат билан маҳалла муаммоларини кўтариб чиқиш, ушбу тизимни янада халққа яқинлаштириб, барча масалаларни жойида ҳал этиш учун нималар қилиш лозимлигини муҳокама этиш долзарблик касб этмоқда.


  ОҚЛАМАДИ-КУ!

Кейинги икки йил давомида маҳалла тизимини ислоҳ этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўзини оқладими? Афсуски, бу саволга тасдиқ жавоби қайтариш мушкул. Янгиликларни жорий этиш бўйича барча кўрсатмалар фақат юқоридан келмоқда. Мутасаддилар жойларга чиқиб, йиғилиш ёки учрашувлар ўтказганда, турли-туман топшириқлар бериш билан кифояланмоқда. Икки ярим йиллик иш фаолиятим давомида маҳалла тизимининг Тошкентдан келган мутасаддилари ҳам бирор марта тўпланганларга “қандай муаммолар сизларни қийнамоқда, тизимда бўлаётган ўзгаришларга муносабатларинг қандай, нима қилсак маҳалла нуфузини янада ошириш ва уни аҳолига яқинлаштириш мумкин”, деб мурожаат қилганлигини эшитганим йўқ.

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?


Таҳририятдан: Мамлакатимизда сўнгги икки йил ичида маҳалла институти катта ўзгаришларга учради. Янги лавозимлар жорий этилди. Маҳалла ходимлари зиммасидаги вазифаларнинг характери ўзгарганлиги, улар кўлами ошганлиги ҳақида ижтимиоий тармоқларда фикрлар билдирилмоқда. Янгиланишларга қарамасдан, аҳоли маҳалла тизимига нафақат ижобий, балки салбий муносбатда бўлаётганлиги таъкидланмоқда.

 

Биз ушбу ўзгаришлар ва уларнинг кўп асрлик тарихга эга бўлган маҳалла тизимига таъсири ҳақида Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз, Самарқанд шаҳридаги “Боғимайдон” МФЙ раиси Тошпўлат Раҳматуллаевдан мақола тайёрлашини сўраган эдик. Қуйида ушбу мақола диққатингизга ҳавола этилмоқда.

 

 ТРАНСФОРМАЦИЯ

 Маҳаллага давлат томонидан эътибор кучайиб бораётган бир пайтда тизим ҳақида, унда маош олиб ишлаётган ходимлар фаолияти хусусида билдирилаётган салбий фикрларнинг сабаби нимада? Нега айрим чиқишларда ўта кескин, ҳатто нолойиқ сўзлар ишлатилмоқда?

 

воскресенье, 31 октября 2021 г.

Саёҳат – зиёрат – саломатлик

 


Бугун, 30 октябрь эрталабдан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликда журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати ходимлари иштирокида “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида Самарқанд шаҳри бўйлаб юриш марафонини ташкил этилди.

 

Юриш марафони иштирокчилари Улуғбек расадхонасидан бошланиб, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Самарқанд шаҳар тарихи музейи, Ҳазрати Хизр мажмуаси, Бибихоним жоме масжиди, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси йўналиши бўйлаб ҳаракатланди. Ҳаммаси бўлиб 12 минг қадамдан кўпроқ масофа босиб ўтилди.

 

Унда Боғимайдон МФЙ фуқаролари ҳам фаол қатнашди.

 

 Регистон майдонида марафон иштирокчиларига Касаба уюшмаси томонидан китоблар совға қилинди. Бир пиёла чой устида қилинган суҳбат марафон қатнашчилирининг бир-бирлари билан янада яқинроқ танишиб олишлари учун ажойиб имконият яратди.  Барча қанташчилар бу ташаббус учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши жамоаси ва унинг раиси Суҳроб Рафиқовга катта миннатдорчилик билдириб, зиёрат ва саломатликка йўналтирилган ана шундай тадбирлар бардавом бўлишини тилаб қолишди.

 

Юриш марафонида Касаба уюшмалири томонидан бошқа соҳадан таклиф этилганлар ҳам фаол қатнашди. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 2-поликлиника вакиллари марафон охиригача иштирок этишди. Улардан бири Офият Жалилова мунтазам бундай тадбирларда иштирок этишини ва бу унинг саломатлигига катта фойда бераётганлигини уқтирди.

 

Суҳбат охирида бундан кейин Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбарияти томонидан “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида янги йўналишлар бўйлаб ана шундай марафонлар ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев


Маҳалла мавқеи янада мустаҳкамланади, уларнинг харажатлари бюджетдан молиялаштирилади

 

 

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш, уларнинг аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланди. Улар Президент Шавкат Мирдиёевнинг 17 октябрдаги фармонида батафсил кўрсатиб ўтилган.

 

Тўйга қайси санъткорни таклиф этамиз?

 




Самарқандимизда кўплаб истеъдодли санъаткорлар бор ва биз доим ҳам уларнинг қадрига етмаймиз. Айниқса, унвон ва давлат мукофотларидан улар негадир четга қолиб кетмоқда. Масалан, Асатулло Отауллаев, Баҳодир Сирожиддинов, Зулфия Рашидова, Ихтиёр Султонов, Салим Ғиёсов каби ҳофизу хонандаларнинг кейинги йилларда тақдирланаётганлардан қаери кам?

 

“Биз нима есак – ўшамиз”. Нега бундай дейилган?



Тибииёт ходимларининг уқтиришича, одамнинг умри давомида ортирадиган касалликларининг 80 фоизи нотўғри овқатланиш оқибатидир.

 

Инглизларда бир мақол бор: “We are what we eat”. Бу мақол “Биз нима есак – ўшамиз” деб таржима қилинган. Уни бошқача тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: “Сен менга нима ейишингни айт, мен сенинг кимлигингни айтаман”.

 

воскресенье, 26 сентября 2021 г.

Самарқандда “Рўдакий куни” нишонланди

 

Ҳар йили 22 сентябрь Тожикистонда “Рўдакий куни” байрам қилинади. Ушбу санага бағишланган адабий-маданий тадбир бугун Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ёнида бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон ёзувчилир уюшмаси вилоят бўлими, вилоят тожик ва тожикзабонлар миллий-маданий маркази ҳамда “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилди.

 


Унда сўзга чиққанлар буюк гуманист шоирнинг ижоди ва ибратли ҳаёти ҳақида сўз юритиб, Абўабдулло Рўдакий асарларининг бош мавзуси инсонпарварлик, халқлар ўртасидаги дўстлик, жамиятдаги тотувлик эканлигини ва улардаги ҳикмат ҳамда панду насиҳатлар эскирмасдан асрлар оша инсониятга хизмат қилажагини қайд этишди.


Келин сепига - китоблар


 Самарқандда шаклланган одат бўйича, неварамнинг фотиҳа тўйи куни куёв томони катта сандиққа солинган моддий нарсалар юборди. Ушбу сандиқ ёнида яна бир кичикроқ сандиқ ҳам бор эди.  Унинг ичида анчагина китоб солинибди. Оллоҳга шукр, куёв томони юксак маърифат ва маънавият соҳиблари эканлигининг исботи бу!



Келинга юборган сепга фақат қимматбаҳо буюмлар эмас,  китоблар ҳам берилса, айни муддао бўларди.


 Самарқанд туманидаги Кўтарма қишлоғидан бўлган қудаларимизга тасанно! Бу одатни кенг тарғиб қилса арзийди.

суббота, 18 сентября 2021 г.

Булунғурда саховатпеша инсон 2200 намозхонга мўлжалланган масжид қурди

  


Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида саховатпеша инсонлар томонидан янги масжид бунёд этилмоқда. Бир ярим йиллик меҳнат якунланиш арафасида. Масжиднинг очилиши келгуси ойга мўлжалланган.

 

Мусулмон оламида масжидлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги уйлари сифатида катта мавқега эга бўлиб, энг покиза маконлар саналади. Масжидлар Аллоҳ таолога энг маҳбуб масканлардир. Уларда Аллоҳ таолога ибодат қилиниши сабабли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидек, «шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир» (Имом Муслим ривояти).

 

Булунғур туманида бундан 30 йил аввал ҳаммаси бўлиб иккита масжид бўлган. Ҳозирга келиб, уларнинг сони 16тага етган. Шу кунларда яна иккита янги масжид қурилмоқда. Серқатнов кўча шундайгина ёнгинасида, М-39 халқаро автомобиль йўли устида қурилаётган масжид диққатимизни ўзига тортди. Бу “Амир Ҳамза” жоме масжиди экан. У 1989 йилда бунёд этилган ва шу кунларда унинг ҳудудида янги бино бунёд этилаётган экан.

 

Масжид имоми ва айни пайтда Булунғур туман бош имом хатиби Мамадиёр Жамонқуловни суҳбатга тортдик. Унинг уқтиришича, эски бино 500 намозхонга мўлжалланган экан. Масжид шундайгина Катта ўзбек тракти, туну кун автомобиль ҳаракати тўхтамайдиган йўл устида жойлашгани учун доимо мусофирлар билан гавжум бўлган ва намозхонлар учун торлик қилган. Шуни инобатга олиб, маҳаллий фуқаро Сайфиддин Ҳожи Ҳайитов ўзининг тадбиркор ўғиллари билан биргаликда “Амир Ҳамза” жоме масжиди ҳовлисидаги бўш ер майдонида янги масжид биноси қуриб бериш истагини билдирган.

 

“Натижада бир ярим йилга ҳам бормасдан туман аҳолиси ва меҳмонларимиз учун замонавий масжид биноси қад ростлади, – дейди М.Жамонқулов. – Ҳомийларимизга қўшилиб, бу савоб ишга бир қатор фуқаролар ўз ҳиссасини қўшди. Кимлардир қурилиш давомида уста-мардикорларга ёрдам кўрсатди, яна кимлардир уларнинг овқатидан хабар олиб турди. Бир сўз билан айтганда, ҳажиҳатлик натижасида ана шундай катта ва кўркам бино қурилди. Қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида бир неча бор ушбу масжидга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ташриф буюришган”.

 

Биз Сайфиддин Ҳожи Ҳайитов билан ҳам учрашдик. Суҳбатдошимиз муқаддас динимизда масжид қуриш ва уни обод этиш энг савобли амаллардан саналишини уқтириб, қуйидаги ҳадиси шарифни келтирди: “Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради». 

 

Масжиднинг янги биноси қуришга нима туртки бўлганлигини сўраганимда, С.Ҳайитов қуйидагича жавоб қайтарди: “Катта ўғлим Азамат Тошкентда ишлайди. Ҳайит намозларига келганида, масжидга одам сиғмай кетганлигини кўриб, хайрли ишга қўл уриб, масжид ҳовлисида бўш ер майдонида янги бино қуриш таклифини билдирди ва буни оилавий қўллаб-қувватладик. Хайрли иш ўтган йилнинг июнь ойида бошланган эди. Бино тўла қурилиб, фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтирилган. Бирор ой ичида очамиз. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 2200 намозхонни сиғдира олади”.

 

Қурилиш ишларига холисона бош-қош бўлган Умид Атахоновнинг сўзларига қараганда,

қурувчи усталар Андижондан таклиф қилинган. Ажойиб гумбаз наманганлик, эшиклар эса самарқанлик қўли гул усталарнинг иши экан.

 

Энди масжидга “Амир Ҳамза” деб ном берилганлиги ҳақида.  М.Жамонқулов бунга изоҳ бериб, масжид  машҳур саҳоба – Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб (р.а.)  номлари билан аталганлигини таъкидлади. 

 

Тошпўлат Раҳматуллаев

“Олтин тўй”га ҳам етказди. Шукр!




Ярим аср давомида биргамиз. Вақтнинг шиддат билан ўтишини қаранг! Тўйимизга 50 йил ўтибди. Университетнинг биринчи курсига қабул қилинганимизга эса нақ 55 йил тўлди!

 

Ҳа, София Мўминова билан умр ришталарини бирга боғлаганимизга ярим аср ўтди. Шунча муддат бирга бўлишнинг гашти ва бахту тахти ўзгача! Буни ҳис қилиш, чуқур англаш лозим.

 

Мана, бу кунга келиб, фарзанд, невараю эваралар оғушида мазмунли ҳаётимизни давом эттиряпмиз. Ҳанузгача ўзгаларга юк бўлмасдан, қўлимиздан келгунича атрофимиздагиларга мададкор бўлишга имкон топаётган эканмиз, бунинг учун меҳрибон Оллоҳга ҳамду санолар айтамиз.

 

Ҳа, олти мучални кўриб, 50 йил оилавий ҳаётда бўлишлик ҳам Оллоҳнинг иноятидир. Афсуски, бу кунга етиб келмаганлар қанча. Бундан ташқари, кейинги йилларда оиладек муқаддас қўрғонга жиддий муносабатда бўлмаганлар сони ортди. Оилавий жанжаллар ва ажралишлар кўпайиб кетаётганлиги шундан далолат эмасми?

 

Шу сабабли турмуш қурганига 25, 40-50 йил бўлганларнинг тажрибасини ўрнак қилиб кўрсатиш, ёшларга оила муқаддаслиги ҳақидаги тушунчаларни сингдириш ва буни миллий қадриятларимиздан бири сифатида тарғиб этиш тарбиянинг ажралмас қисмига айланса, айни муддао бўларди...

 

У вақтлар тўйлар бошқача ўтарди. 1971 йилнинг 18 сентябрида тўйимиз бўлиб ўтган эди. Ўша давр одатига кўра никоҳ қайди (ЗАГС)ни икки кун олдин ўтказган эдик. Унда 15 нафарга яқин дўсту қариндошлар иштирок этган эди. Қайддан ўтгач, камторона дастурхон ёзилган эди.

 

Ўша даврнинг яна бир одати, тўй базми қиз чиқарганнинг хонадонида бўлиб ўтарди. Тўй кечаси жуда мазмунли ва қувноқ ўтди. У пайтда сўз қадрини билганлар ва тушунганлар кўпчиликни ташкил этарди. Тўй соҳиблари ва ёшларни табриклаганлар ўта маданият ва донишмандлик билан тилак билдиришади. Ҳозирги тўйлардан табриклаш одати деярли кўтарилди, икки оғиз сўзни ҳам адабий тилда гапириш қўлидан келмайдиганлар кўпайди...

 

Софияхонум кўп йиллар Самарқанд кооператив институтида ва ушбу институтнинг академик лицейида ёшларга сабоқ берди. Иш билан бирга уй ишлари, фарзандлар тарбияси ҳам унинг диққат марказида бўлди. Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Ҳаёт текис ва равон йўл каби силлиқ эмас. Худога шукр, биз елкама-елка туриб, барча қийинчиликларни енгдик, синовлардан ўтдик.

 

Узоқ ва бахтли оилавий ҳаётнинг муҳим омиллари ўзаро ҳурмат ва керакли пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ёрингнинг дардига дармон бўлиш десам, тўғри бўлар. Ана шу омиллар ҳақида энди оила қураётганларга гапириб бериш учун ҳам кумуш ё олтин тўйни оврўпача деб улардан воз кечмаслик керак. Гап шаклда эмас, мазмунда ва бу тадбирларни қандай ўтказишда...

 

Машҳур ҳофиз Фахриддин Умаровнинг шоир Тўра Сулаймон шеъри билан айтиладиган “Умр ўтмоқда” қўшиғини жон дилимиз билан тинглаймиз.

 

Эсиз, болаликни қолдириб ортда

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Қолдириб, қолдирмай из бу ҳаётда

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

 

Жуда тўғри, умр оқар дарё сингари ўтиб кетади. Охирида “эсиз” деб қолмаслик учун умрни мазмунли, фойдали ва самарали ўтказишга эришмоқ лозим. Жумладан, оилавий ҳаётда ҳам эр-хотин бир-бирига таяниб яшаса, умрнинг мазмуни янада ошади.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев

Уддалай олмайдиган ишингни бошлама, қўлингдан келадиганини қил!

 Шаҳар электр тармоқлари идораси раҳбарлари диққатига!

 



Андишани ҳам расво қилдинглар. Неча марта бир муаммо бўйича мурожаат қилиш мумкин? Раҳбарларингга телеграм ва телефон орқали чиқиб, ўз зиммаларингдаги ишни бажаришларингни сўраган эдим. Аммо бугун-эрта деб қанча вақт ўтиб кетди. Эски тос, эски ҳаммом...


Боғимайдон маҳалласида “Еттигўр” қабристони девори ёнидан кабель кўмиш учун 100 метрача узунликдаги чуқур қазилганига беш ойча бўлди. Хандақ қазилгач, тезда кўмилмади ва у ахлатхона айланди, ҳамма ёқ чангу ғуборга тўлди. Бир неча марта қилган мурожаатимиздан сўнг кабель ётқизилиб, чуқур кўмилди. Аммо иш охиригача етказилмади, мошина ўтса ёки шамол кўтарилса, ҳамма ёқни чанг тўзон қоплайди. Ёғингарчилик бошланса, лой кечишга тўғри келади. 

 

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва унинг шаҳар бўлими раҳбарларига муражаатимиз самарасиз қолиб кетмоқда. Биламан, вилоятда қилишингиз лозим бўлган иш жуда кўп. Шу сабабли имкониятдан келиб чиққан ҳолда бу ишга киришиш керак эди. Ўша савил қолгур кабелни улаш ишларини охиригача етказиш иложи бўлмаса, ишни бошлаб нима қилардингиз? Ҳаммасини тайёрлаб бир неча кун ичида ишни якунлашни режалаштириш керак эмасмиди?!

 

Маҳалламиздаги эскирган, қийшиқ симёғочларни алмаштириш дастурга кирган дейилган эди. Лекин қани натижа? Икки йил давомида юқори ташкилотлардан маҳаллани ободонлаштириш бўйича нималар қилиш керак деган саволлар юборишади. Биз жумладан 70та эски симёғочларни янгисига алмаштириш лозимлигини ёзиб юборамиз. Ҳаммаси қоғозда қолиб кетмоқда.

 

Ўтган йилги реконструкциядан сўнг Афросиёб кўчасида битта эски столба қолиб кетди. Мутасаддилар  бригадир Акмал ака бошчилигида келиб, тез орада уни янгисага алмаштиришни ваъда қилиб кетган эди. Шунга ҳам бир ярим йил бўлди...

 

Тошпўлат Раҳматуллаев