БМТ Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда 5та вилоятнинг 15та
умумтаълим мактабида “Гигиенада чемпионлик ташаббуси” лойиҳасини амалга оширди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги
17-умумтаълим мактабида “Гигиенада чемпионлик ташаббуси” лойиҳасининг якунига
бағишлаб “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Унда ушбу ўқув даргоҳи ходимларидан
ташқари тумандаги бир қатор мактаб директорлари, жамоатчилик вакиллари иштирок
этишди.