среда, 4 сентября 2013 г.

Ёшлар миллий ҳунармандчилик сирларини ўрганмоқда


Самарқанд вилоятидаги 14та академик лицей ва 160та касб-ҳунар коллежи янги ўқув йилида 204,5 минг ўқувчини ўз бағрига олди. Уларга 13 минг нафардан ортиқроқ педагог ва муҳандис-педагог таълим бермоқда. Устозларнинг 10 нафарини фан доктори ва 97 нафарини фан номзоди ташкил этади.

 Самарқанддаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимидаги муассасалардан бири Қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи ҳисобланади. Коллежда 7 йўналиш бўйича таҳсил олаётган 1159 ўқувчига 86 нафар ўқитувчи таълим бермоқда. Ушбу йўналишлар қуйидагилардир: бадиий ёғоч уймакорлиги бўйича уста рассом, заргарлик буюмлари уста рассоми, компьютер ва компьютер тизимларини созлаш ва таъмирлаш техники, тикув-трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш технологи, ёғочга ишлов бериш технологияси ва мебель ишлаб чиқариш устаси, компьютер графикаси ва мультимедиа тизимлари, бухгалтерия ҳисоби.
 


Жорий ўқув йилида янги 11та гуруҳга 330 нафар ўқувчи қабул қилинди. Коллеж директори Даврон Ибрагимовнинг таъкидлашича, бу ерда ёшларни ўқитиш ва касбга йўналтириш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, ўқув муассасасининг моддий-техникавий таъминоти даражаси талаб даражасида. Устахоналар керакли техника воситалари, асбоб-анжомлар билан жиҳозланган. Ахборот ресурс марказида 10 мингдан ортиқ китоб мавжуд.

Касб-ҳунар коллежида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тантанили тадбир бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Д.Ибрагимов ўтган ўқув йилида қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапириб, биринчи босқич ўқувчиларини коллеж анъаналари билан таништирди. Шундан сўнг бошқа педагоглар, ота-оналар вакиллари сўз олиб, ўқувчиларга янги ўқув йилида янги зафарлар тилаб қолишди.

Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий