воскресенье, 29 сентября 2013 г.

Пайғамбар ёшини нишонлашнинг маъноси нима?


Айрим юртдошларимизнинг 63 ёшга тўлганда дастурхон ёзиб, юзлаб меҳмонларга ош беришида қандай маъно борлиги хусусида бот-бот ўйлайман. Бу ҳақда кўпни кўрган танишларимдан сўрайман. Аммо ҳеч ким жўяли бир гап айтолмайди.  

 Пайғамбаримиз яшаган даврда туғилган кунлар нишонланмаган бўлса, ундан кейинги  юз-икки юз йил давомида 63 ёшга тўлиш муносабати билан халққа ош бериш одати мавжудлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ. Бу дин тарихидан хабардор кишиларнинг фикри.
  
Дарҳақиқат, нима деб тантана қилинади? “Пайғамбаримиз етмаган ёшга мен етдим”, дебми? Ахир, бир қатор алломалар бошқача йўл тутишган-ку! Улар “шундай буюк Зот 63га кирмасдан оламдан ўтган бўлсалар, мен қандай қилиб Укишидан кўпроқ яшайман”,  деган андиша билан тарки дунё қилишган.

Кейинги йилларда Самарқандда ана шу ёшга етганлар бир неча юз киши иштирокида зиёфат уюштиришмоқда. Мачит имом хатиблари унда иштирок этишмоқда. Зиёфат маърака соҳибига салла ўраш маросими билан бошланади. Бир неча дақиқадан сўнг  салла бошдан олиб қўйилади.


Мен бу билан кимнидир танқид қилиш ёки камситиш фикридан йироқман. Ушбу маросимни ўтказганлар орасида дўстларим, қўшниларим мавжуд. Гап уларда эмас. Фақат қуйидаги саволга жабоб топмоқчи эдим:


Пайғамбаримизнинг ўзлари қилмаган амалларни бажариш, муқаддас китобларимизда буюрилмаган маросимларни ўтказиш нимага ёки кимга керак?


Тошпўлат Раҳматуллаев


5 комментариев:

  1. Как всегда,узбекский вариат - "Хужакурсин" Смотришь, по 100 человек собирают людей накормить, жены, невесты все анемичны, особенно беременные.....

    ОтветитьУдалить
  2. Facebookda Shodiyor Eshaev qoldirgan sharh: ·
    Bu bir hastalik bo'lsa kerak. Vosvos degan. Nishonlayotganlarning o'zi ham tushuntirib berolmaydi. El qilayaptimi, men ham qolib ketmasligim kerak degan ma'noda. Vasvasagin degan dori ishlab chiqarilsa yaxshi bo'p ketsa kerak

    ОтветитьУдалить
  3. Facebookda Farghona Axborot қолдирган шарҳ:
    Пайғамбар ёшини нишонлаш бир маросим, имомларни чақириб шу маросимни ўтказаётган бўлса, демак бунга диний маросим туси бериляпти. Бу ишни на Пайғамбар ва на унинг саҳобалари ва на тобеинлар қилган экан, демак бу янгилик. Расули Акрам (с.а.в.) айтганларидек: Диндаги ҳар бир янгилик бидъатдур ва ҳар бир бидъат залолатдур ва ҳар бир залолатнинг жойи жаҳаннам.Шу маросимни қилмоқчи бўладиган одам кимнинг розилиги учун қилаётганини ўйлаб кўрсин: одамларнингми ёки Худонинг?

    ОтветитьУдалить
  4. Assalamu alaykum. Samarqandda Melikzoda degan imom bulardi, shu kishidan bir surab kurib, maslahatlarini olish kerakdir balki.

    ОтветитьУдалить