четверг, 19 июня 2014 г.

Матбуот оммавий ахборот воситасига кирмайдими?

Нега касб байрамимиз “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” деб аталади? Нима, матбуот ОАВ таркибига кирмайдими?

Матбуот деганда, газета в журналлар тушунилади. Улар ОАВнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида қуйидагилар ОАВ такибига кириши аниқ кўрсатиб ўтилган: газеталар, ахборотномалар, журналлар, бюллетанлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, шунингдек, доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар.   

Кўриниб турганидек, матбуотни алоҳида ажратиб, оммавий ахборот воситаларидан айри ҳолда кўрсатишнинг ҳожати йўқ. Аслида, бу тўғри иш ҳам эмас. Нега бундай бўлган? Менимча, кимдир хатога йўл қўйгану, энди уни тузатиш қийин кечмоқда. Аслида байрам “Матбаа ва оммавий ахборот воситалири ходимлари куни” деб аталса тўғри бўларди. Чунки байрамни фақат журналистлар эмас, балки матбаа на нашриёт вакиллиари ҳам нишонлашади. Бунга Президент Ислом Каримовнинг ўтган йил касб байрамимиз муносабати билан йўллаган табригидаги  сўзлар ҳам мисол бўла олади. Табрикнинг аввалида у қайси соҳа вакилларига йўлланганлиги аниқ кўрсатиб ўтилган: журналистлар, нашриёт ва матбаа, радио ва телевидение вакилларини, муҳтарам фахрийлар.

Шундан келиб чиққан ҳолда, касб байрамимизни “Матбаа ва оммавий ахборот воситалири ходимлари куни” деб аташ тўғри бўларди. Сиз бунга нима дейсиз?

Тошпўлат Раҳматуллаев



































Комментариев нет:

Отправить комментарий