понедельник, 19 января 2015 г.

Маҳмудхўжа Беҳбудий шаҳид бўлган жойда унга ҳайкал ўрнатиш зарур, - дейди ёзувчи Нусрат Раҳмат

 

19 январда Ватаним ва халқим деб кўп заҳмат чеккан, аҳолини саводини чиқариш, маърифатли қилиш йўлида тинмай меҳнат қилган Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топганлигига 140 йил тўлади. Жадидлар сарварининг номини абадийлаштириш йўлида самарқандлик ёзувчи Нусрат Раҳмат катта жонбозлик кўрсатиб келмоқда.


Юқорида келтирилган сурат адиб Нусрат Раҳматнинг “Жадид” номли китоби муқовасининг тасвиридир. Суратда Нусрат ака жадидлар  ҳаракатининг сарвари, ўзбек драматургияси ва публицистикасининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳайкали ёнида акс эттирилган. Ушбу ҳайкал 2006 йилда адиб Нусрат Раҳматнинг ташаббуси ва маблағи ҳисобига бунёд этилган эди. Тегишли ташкилотлардан рухсат олиш учун, у киши роса овора бўлганлигидан хабардорман.

Кейинроқ, ёзувчи Беҳбудий ҳаёти ҳақида роман ёзиб, унинг муқовасини ҳайкал очилишида олинган сурат билан безади. Ушбу асар билан  эса “TurkLib.ru, Ziyouz.uz, Nusratrahmat.blogspot.com сайтлари орқали танишиш мумкин    

“Мазкур ҳайкал(бюст)ни тиклашда Самарқанд вилоят Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг собиқ ректори А.Аминов, ҳайкалтарош (раҳматли) Эргашхон Қаҳҳоров ва Беҳбудий ҳазратларининг набира, эваралари ҳам бел боғлаб хизмат қилишди, – дейди Нусрат ака. – Агар қашқадарёлик биродарларимиз ҳам жадидлар сардорига ҳайкал ўрнатиш ташаббуси билан чиқишса, кўмагимизни аямасдик”.

Суҳбатдошим Маҳмудхўжа Беҳбудий шаҳид бўлган жой  – Қарши шаҳрида у кишининг ҳайкали бўлиши шартлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, бу юмушнинг энг қийин томони расмиятчиликларни енгиб ўтишдир. Ҳозирги мавжуд тартибга кўра ҳайкал тиклаш учун шаҳар, вилоят ҳокимликлари ва Республика Вазирлар маҳкамаси қошидаги комиссияларнинг  қарори талаб қилинади.  Нусрат Раҳматнинг фикрича, қанчалик оғир бўлмасин, Беҳбудий ҳазратларидек Ватан ва халқ хизмати учун жонини ҳам аямаган фидойиларни номини абадийлаштириш йўлида заҳмат чексак арзийди.   
Тошпўлат Раҳматуллаев

..

Комментариев нет:

Отправить комментарий