четверг, 19 марта 2015 г.

Боғимайдонда сумалак сайли

Баҳор келди, Наврўзи олам кириб келди. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Боғимайдон маҳалласида ҳам ушбу байрам тантанали нишонланди. Дастлаб, 18 март куни маҳалла аёллари тўпланиб, тўрт пудлик катта қозонда баҳорий неъмат – сумалак тайёрлашди.

             

Сумалак баҳона опа-сингилларимиз, онахонларимиз хурсандчилик қилишди, ўйин-кулгу авжига чиқди. Жажжи  ўғил-қизларимиздан ташкил топган “Боғимайдон наволари” рақс гуруҳи ўзининг ажойиб дастури билан барчага қувонч улашди.

Маҳаллада сумалак тайёрлаш жараёнини СТВ телерадиокампанияси ходимлари тасвирга туширишди. Энди маҳалламиздаги ушбу тадбир қандай ўтганлигини билан бутун вилоят танишади.

Наврўз муборак, азизлар!












                              


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий