четверг, 5 марта 2015 г.

Акмал Саидов Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов 4 март куни Самарқанд вилояти сайловчилари  билан учрашди. Учрашув Самарқанд давлат университети мажлислар залида бўлиб ўтди.


Номзод 7та йўналишни ўз ичига қамраб олган ўз дастури ҳақида маълумот берди. Уларнинг ҳар бири – ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва ахборот-коммуникация соҳаларида амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар устида тўхталиб ўтди. Ушбу вазифалар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади: мамлакатимизда замонавий ривожланган демократик жамиятни шакллантириш, Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, кучли миллий иқтисодиётни шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга еткзиш, соғлом ахборот маконини яратиш ҳамда халқаро муносабатларда мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва бошқалар.

Номзоднинг уқтиришича, у илгари сураётган бош ва стратегик мақсад бу – миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, ички ва ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитишдан иборатдир.

Учрашув давомида номзод сайловчиларнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

Тошпўлат Раҳматуллаев



Комментариев нет:

Отправить комментарий