четверг, 5 марта 2015 г.

Матбуот анжумани: Сайловолди ташвиқоти қандай ўтмоқда?

7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Яхшинор Аллаёровнинг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўз чиқишида Я.Аллаёров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов кампанияси қизғин паллага кирганлигини таъкидлаб, Президентликка номзодларнинг ўтказаётган сайловолди ташвиқоти ҳақида ахборот берди.

Айни пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Самарқанд вилоятида ўзларининг сайловолди учрашувларини ўтказишди. 18 февраль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров, 21 февраль куни Ўзбекистон халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов, март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов, 4 март куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Акмал Саидов сайловчилар билан учрашди. Номзодлар ўз сайловолди дастурлари ҳақида маъруза қилишди.

Округ сайлов комиссияси раисининг сўзларига қараганда, вилотянинг туман ва шаҳарларида номзодларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувлар ўтказишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ўз сайловолди дастурларини сайловчиларга етказиш учун уларнинг ҳар бирига Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг каналларида 180 дақиқадан эфир вақти, вилоят газеталирида 5 саҳифагача нашр майдони бепул ажратилди.

Сайлов жараёнини ОАВда ёритиш учун 50 нафардан зиёд журналист аккредитациядан ўтказилди. Журналистларни аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда.

Жойларда участка сайлов комиссиялари ишини самарил ташкил этиш масалаларига оид семинар-тренинглар ўтказилмоқда.  


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий