воскресенье, 20 декабря 2015 г.

Маҳаллаларни улар ваколатига кирмайдиган ишлардан озод этиш зарур, - вилоят ҳокими ўринбосари



Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Шуҳрат Қулматов жорий йилда ижтимоий соҳа мажмуида амалга оширилган ишлар якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказди. У махсус тайёрланган маърузани ўқимасдан, соҳадаги долзарб муаммолар устида тўхталиб ўтди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


Шу сабабли матбуот анжумани анча жонли ўтди ва буни тадбир охирида Ш.Қулматов ҳам таъкидлаб ўтди. У дастлаб ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари доирасида қилаётган ишлари ҳақида гапириб ўтди. Маҳалланинг жамиятимиздаги муҳим ўрни ҳақида сўз юритиб,  ижобий ишлар билан бирга мавжуд муаммолар устида тўхталди.

Камина саволимга жавоб қайтариши давомида Ш.Қулматов ушбу масала хусусида ўз фикрини батафсил баён қилди. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини раисларини  улар ваколати доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш нотўғрилигини, бу уларнинг ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришга монелик қилаётганлигини  алоҳида таъкидлади. Айрим ҳолларда маҳалла вакилларини уларга умуман дахли бўлмаган тадбиру йиғилишларга тортиш, улардан зални тўлдириш учун фойдаланиш каби фойдасиз амалиётдан воз кечиш лозимлигини уқтирди.   
                   
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари ёшлар билан ишлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш борасида қилинган ишлар хусусида ҳам гапириб ўтди.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий