суббота, 27 февраля 2016 г.

Самарқандда янги овозлар кашф этилди

          

Самарқандда “Янги овозлар” вилоят кўрик-танлови ғолибларининг якуний галла концерти бўлиб ўтди. Дастлаб ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Мукофотларни таниқли хонандалар, санът ва мусиқа соҳасида фаолият юргизаётган таниқли педагоглар топширдилар.

Тадбирнинг аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Қулматов “Янги овозлар” вилоят кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичларида 618 нафар ёшлар иштирок этганлигини уқтирди. 5 февралда эса кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилди ва ҳакамлар ҳайъати унинг ғолибларини аниқлаган эди. Галла концертда айнан ана шу ғолиблар иштирок этди.
                              
Кўрик-танлов вилоятда мумтоз ва эстрада ижрочилиги ҳамда мусиқий созандачилиги йўналишларида самарали фаолият олиб бориётган ёшларни кашф қилиш мақсадида ўтказилди. У номлари ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган иқтидорли ижрочиларни топиб,  уларни вилоят ва республика миқёсида тарғиб қилиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишга қаратилган.
                              
Энг муҳими, кўрик-танлов кашф этган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун амалий қадамлар қўйилди. Жумладан, уларга маҳаллий телевидение ва вилоятдаги овоз ёзиш студияларидан имтиёзли фойдаланиш учун сертификатлар ҳам тақдим этилди.


Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий