суббота, 19 марта 2016 г.

Касаба уюшмалари номидан кексаларга совғалар улашилди

       

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Маҳмуд Бобоёров 18 март куни “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернет уйида бўлиб, совғалар улашди.


Шу муносабат билан ўтказилган тадбирни “Саховат” уйи раҳбари Толиб Саидов очиб, қўли очиқ ҳамюртларимизнинг тез-тез келиб, отахон ва онахонлар ҳолидан хабардор бўлишаётганлигини қувонч билан таъкидлади. Айниқса, Наврўз байрами арафасида ташкилотлар ва алоҳида шахсларнинг кети узилмаётганлигини, улар орасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳам борлигини уқтирди.

Тадбирда Маҳмуд Бобоёров сўз олиб, тўпланганларни баҳор айёми билан, умумхалқ байрам – Наврўзи олам билан табриклади. У уюшма ходимлари Самарқанднинг саховатпеша аҳли номидан совға-салом билан келишганлигини айтиб, совғаларни тарқатиб чиқди. Бундан мамнун бўлган отахону онахонлар қўлларини дуога очиб, “бизни йўқлаганни Оллоҳ йўқласин, бирига минг берсин” деган тилаклар билдиришди.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий