воскресенье, 29 мая 2016 г.

Самарқандда – Китоб байрами

               

Самарқандда 28 май куни “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида “Китоб байрами”га бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Камол Отатурк кўчасида ўтказилган тадбирда олий ўқув юртлари, Самарқанд шаҳридаги коллеж ва лицейлар, халқ таълими бошқармасига қарашли ахборот-ресурс марказлари жамоалари, талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда аҳолининг кенг қатлами иштирок этди.

Китоб байрами”да Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари ахборот ресурс марказлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари жалб этилди. Байрам доирасида Республикамиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда нашр этилган мумтоз ва энг сара бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиётлари намойиши ва савдоси ташкил этилди.

Шунингдек, тадбир давомида янги нашрлар намойиши, тақдимот маросимлари, адиб ва шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар ўртасида шеърхонликлар уюштирилди, вилоятнинг таниқли санъаткорлари, ёш истеъдод соҳиблари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.


Тошпўлат Рахматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий