воскресенье, 5 июня 2016 г.

Тут мавсуми ҳам охирига етди

Ота-боболаримиз азалдан тут мавсумини интиқлик билан кутишган. Айниқса, оғир иқтисодий шароит ёки очарчилик даврида тут оддий аҳолини тўйдирадиган, бироз бўлса ҳам аҳволини енгиллаштирадиган егулик бўлган.

                           

Бежиз “тутга чиқсак, омон қоламиз”, дейилмаган. Тутмайиз эса... Нимасини айтасиз?!

                           
Эдиликда биз тутни энг фойдали неъматлар қаторида кўриб, севиб тановул қиламиз. Бу йилги ёғингарчилик, дўл, кучли шамол тут ҳосилининг баракасини анча қочирган бўлишига қарамасдан, оғзимиз тутга етди. Маҳалламиз марказида, масжид ҳовлисида тут дарахтини экканлар ҳақига дуолар қилиб, тухўрликка чиқиб турдик.
                    
Тутнинг баракасини қочирган яна бир ҳолат аксариятни ранжитди. Сўнгги йилларда шаҳарлардаги тут дарахтларига пиллига деб ҳеч ким дахл қилмасди. Бу йилги қуртлар очофатлик дардига мубтало бўлганлигини рўкач қилиб, кўп дарахтларни жувонмарг қилишди. Ҳар бир фермернинг ерида парваришга оладиган пилла қуртига яраша тут дарахти бўлмаса, муаммо янада чигиллашиб кетиши мумкин.
                             
Ҳа, бу  йилги тут мавсуми тугади. Аммо ўн бир ой ўтиб кетади ва яна тут пишади. Барчамизни ўша кунларга етказсин...


Тошпўлат Раҳматуллаев   

Комментариев нет:

Отправить комментарий