вторник, 7 июня 2016 г.

Ёнғин туфайли вайронага айланган Хожа Нисбатдор масжиди тикланмоқда

Самарқанд шаҳрининг Сўзангарон маҳалласида жойлашган Хожа Нисбатдор масжидининг ўтган йили содир бўлган ёнғин натижасида вайронага айланган янги биноси қайтадан тикланмоқда. Жадаллик билан олиб борилган ишлар натижасини эндиликда кўриш мумкин.




Юртдошларимизнинг хайр-эҳсонидан тушган маблағ ёрдамида ўтган олти ярим ой мобайнида анча ишлар амалга оширилди. Аввалги айвон ўрнида энди тўрт томони девор билан ўраб олинган кўркам бино барпо этилди. Деярли 400 кв.метр майдонни эгаллаган ишбу бинонинг марказида диаметри олти метрдан иборат гумбаз қурилмоқда. Олдин масжиднинг гумбази йўқ эди. 

                               
Шубҳасиз, қурилиш ишлари тўла якунлангач, Хожа Нисбатдор масжиди Самарқанддаги салобатли ва чиройли бинолардан бирига айланади.

2015 йилнинг 23 ноябрида бўлиб ўтган ёнғин ҳақида ёзган хабаримни блогимдан олиб, қатор сайтлар ҳам эълон қилган эди (http://rtoshpulat.blogspot.com.tr/2015/11/blog-post_39.html#more).


Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий