четверг, 27 июля 2017 г.

Ғиждувонлик дўстлар билан – Омонқўтанда




Ғиждувонлик дўстлар билан Омонқўтанда ҳордиқ чиқардик. Бухорода ҳаво ҳарорати сояда 45дан юқори бўлган бир пайтда тоғ ёнбағрида бўлиш, сой бўйида ўтириб олиб, бу жаннатсифат маконннинг майин шабадасидан баҳраманд бўлиш  қанчалик ёқимли эканлигини тасаввур қилиб кўринг-а!


Кўп йиллик қадрдонлар билан кун давомида соя-салқинда ўтириб олиб, дилдан суҳбатлашишга нима ҳам етсин?! Бундай дамлар кишига нафақат ҳузур бағишлайди. Бундай шароитда мириқиб дам оласиз, компьютеру кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолган “сотка”дан узоқлашасиз. Айниқса, суҳбатдошларингизни кўп йиллар давомида билсангиз, улар билан иш, мансаб, пул ёки бошқа ҳар қандай сунъий ришталарга асос бўлувчи воситалар билан боғланмаган бўлсангиз, қандай яхши.

Ғиждувонлик яхши укамиз Бахтиёр билан бир неча ўн йилар давом этиб келаётган дўстлигимиз бардавом бўлишига ишонаман. У кишининг дўстлари, қудалари  билан ҳам яқин алоқа ўрнатдик. Ўзи ҳаёт қизиқ-да! Айрим танишларни қанча кўрмасанг ҳам юраверасан, эсламайсан. Бошқа бировларнинг суҳбатини интиқлик билан кутасан, узоқдан бундайларга кўзинг тушиши билан чеҳранг ёришади, ўз хурсандчилигингни яширолмайсан. Дарҳақиқат:

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. (Алишер Навоий) 

Комментариев нет:

Отправить комментарий