пятница, 4 августа 2017 г.

Самарқандда вилоят тиббиёт ходимлари учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Ярмарка вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида кадрлар таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар доирасида  ташкил этилди.


Бошқармадан олинган маълумотларга қараганда, 2016 йил якуни бўйича вилоятнинг даволаш-профилактика муассасалари, илмий-текшириш институтлари ва марказларида ҳамда соҳа учун кадрлар тайёрлашга мутасадди бўлган ўқув юртларда 7672 нафар врач ҳамда 27786 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатиб келган.

Мавжуд ҳолатнинг таҳлил этиш натижасида вилоят тиббиёт соҳасига 298 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва 437 нафар тор соҳа мутахассислари етишмаслиги маълум бўлди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига келган ва иш топганлар билан суҳбатлашдик. Шу йил Сўғдиёна тиббиёт коллежини битирган Гўзал Расулбердиева, Нилуфар Абдумуродова ва Гулнора Ҳошимовалар 7-оилавий поликлиникага ишга жойлашганларидан мамнунликлирини изҳор қилишди. “Ўқишни тугатиб, меҳнат фаолиятимизни бошлаш арафасида турибмиз. Ишимиз юришганилигидан хурсандмиз. Олган билим ва кўникмаларимизни амалда қўллаб, беморларга чин дилдан хизмат қиламиз”, – деди ўзи ва дугоналари номидан Нилуфар.

Шу куни иш билан таъминланганларга “ҳорманг энди, омадингизни берсин” деб қоламиз.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий