воскресенье, 6 мая 2018 г.

Ёзувчи Нусрат Раҳмат: тут сайлига марҳамат!



 
Ёзувчи ва публицист Нусрат Раҳматнинг ажойиб хислатларидан бири ҳар йили дўсту қадрдонлари учун тут сайли ташкил қилишларидир. Мана, 6 май якшанба куни ёзувчи, шоир ва журналистлардан иборат катта гуруҳ – 20 нафардан кўпроқ киши бўлиб Нусрат аканинг Кўтарма қишлоғидаги ҳовлиларида тутхўрлик қилдик.

Аслида тут бир баҳона. Мақсад дийдор кўришиш, бир-бирларининг аҳволидан хабардор бўлиш, ижодлари маҳсулидан намуналар эшитишдан иборат. Ушбу учрашув ўз олдига қўйган ана шу мақсадларга эришди десак, тўғри бўлади. Ўтириш давомида шеърлар ўқилди, қизиқарли ҳикоятлар айтилди, давра умрни узайтирувчи кулгуга бой бўлди. Айниқса, хонадон бошлиғининг кулгусини айтмайсизми! Тут сайли яхши бир маънавий-маърифий тадбирга айланди.
 
Меҳмонларга Нусрат акамизнинг умр йўлдошлари Рухсора опа, фарзанду келинлари чин дилдан меҳмоннавозлик кўрсатишди. Тўпланганлар уларга чин дилдан миннатдорчилик билдирди. Охирида меҳмонлар Нусрат акамиз ташкил этган қошиқлар музейи билан танишдилар.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий